АсосийSiyosat
06.11.2018 08:28
2155

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати делегацияси Россияга ташрифи буюради

'Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати делегацияси Россияга ташрифи буюради'ning rasmi

2018 йилнинг 6—8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлиснинг Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича Комиссия мажлиси, савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган икки давлат бизнес вакилларининг Савдо-саноат палатасидаги давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган.

Шунингдек, Россияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар