Эрон пойтахти Теҳрон ва бошқа бир қатор шаҳарларида АҚШга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Yandex нашри.
Намойишларда бир неча минг киши иштирок этмоқда. Акция иштирокчилари АҚШга қарши шиорларни ҳайқириб, АҚШ байроқлари ва доллар банкноталарини ёқишмоқда. Мазкур намойишлар 1979 йилда ислом инқилоби вақтида АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси босиб олинишининг 39 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. АҚШ Эрон билан дипломатик муносабатларни хам айнан уша вақтда узган. 5 ноябрда АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари кучга киради. Санкциялар мамлакатнинг банк ва нефть секторларини қамраб олиши кутилмоқда.






