Италиянинг кўплаб ҳудудларида давом этаётган сув тошқинлари 30 кишини ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди ТАСС нашри.
Қурбонлар орасида ёш болалар ҳам бор. Сицилиянинг кичик қишлоғида 4 кишидан иборат оиланинг барча аъзоларини тошқин оқизиб кетгани хабар қилинмоқда. Ушбу фожиа туфайли Сицилияда 2 кунлик мотам эълон қилинди. Кўчаларда дарахтлар синганини, уйларни сув босганини ва ағдарилган автомобилларни кўриш мумкин. Табиий офат мамлакатдаги деярли барча инратузилмаларга катта зарар етказмоқда. Жумладан, фермерлар барча ҳосиллари нобуд бўлганини таъкидлашмоқда.






