"Тошкент – Термиз – Тошкент" йўналишида қатнаётган 4 ва 3 сонли йўловчи поездлари 16 ноябрдан бошлаб ҳафтасига 3 маротабадан қатнай бошлайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари матбуот хизмати.
"Поездлар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент Жанубий вокзалидан соат 8:53да йўлга чиқиб 20:19да Термиз вокзалига кириб боради. Шанба, якшанба ва душанба кунлари соат 06:40 да Термиздан йўлга чиқиб, соат 18:26 да Тошкентга етиб келади", - дейилган хабарда.
Қўшимча маълумотларни жойлардаги темирйўл кассаларидан ва маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.