1

Қуролли Кучлар академиясида Покистон ва Франциянинг мавзувий машғулот хоналари пайдо бўлади

ЖАМИЯТ 07.11.2018, 22:04
Қуролли Кучлар академиясида Покистон ва Франциянинг мавзувий машғулот хоналари пайдо бўлади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг инфратузилмасини ҳамда таълим-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш йўлида академия биносида Покистон Ислом Республикаси қуролли кучларига бағишланган мавзувий машғулот хонасини яратиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Покистон Миллий мудофаа университети ҳамда Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Қўмондонлик-штаб коллежи билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида яратилаётган ушбу хона орқали машғулотларни масофадан туриб ўтказишнинг имкони пайдо бўлади.

Яқинда Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий аттешеси полковник Имрон Ориф эришилган келишувлар доирасида Қуролли Кучлар академиясига бир қатор кўргазмали қўлланмалар ва ўз мамлакати қуролли кучларига тегишли жиҳозларни топширди. Айни вақтда биргаликда хонага стендларни жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Покистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий таълим муассасалари билан видеоконференция алоқани ўрнатиш, шунингдек, покистонлик мутахассисларнинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида узоқ муддат машғулот ўтиши масалалари кўриб чиқиляпти.

Бундан ташқари Қуролли Кучлар академияси Франция қуролли кучларига қарашли ҳарбий мактаблар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Таъкидлаш керакки, франциялик мутахассислар Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб айнан Қуролли Кучлар академияси курсантларига француз тилидан дарс беришни йўлга қўйди. Хозирда академияда Францияга оид мавзувий машғулот хонаси ҳам жиҳозланмоқда.

Стендлар хорижлик ҳамкорлар томонидан тақдим этилган ҳарбий техника макетлари, чет эл армиясига тегишли атрибутлар, журнал ва китоблар билан бойитилмоқда. Бунда Франциянинг Ўзбекистондаги эличихонаси ҳарбий атташеси подполковнинг Жан-Мари Хольцингер ҳам амалий ёрдам кўрсатяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1