АсосийDunyo

“Монако” футбол клуби эгаси ҳибсга олинди

'“Монако” футбол клуби эгаси ҳибсга олинди 'ning rasmi

Россиялик миллиардер ва “Монако” футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев ҳибсга олинди, дея хабар берди ТАСС нашри.

У коррупцияда гумон қилинмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйида тинтув ўтказилган. Маълумотларга кўра, миллиардер Чемпионлар лигасининг “Монако” ва “Брюгге” ўйини олдидан ҳибсга олинган. Риболовлев Голланд компанияси раҳбари Бернард де Роос билан клубга fair play қоидаларини четлаган ҳолда пул сармоя қилишда ёрдам берувчи келишувни тузганинин маълум қилган. Шартнома 2014 йилда тузилган. Де Роос “Монако”га 10 йил давомида 1,4 млрд. евро келтиришга, яъни даромадни 10 марта кўпайтиришга ваъда берган. УЕФА олдин ҳам клубнинг молиялаштирилиши манбаларини шубҳали деб ҳисоблаган эди.

    Бошқа янгиликлар