Перуниинг Пуно шаҳри яқинида йўловчи автобус иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди, деб хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна 39 киши турли даражада тан жароҳати олгани хабар қилинмоқда. Воқеа Титикака кўлидан унча узоқ бўлмаган катта йўлда содир бўлди. Хабарларга қараганда, автобус фургон билан тўқнашиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган. Қурбонларнинг барчаси аёллар ва болалардир.






