АсосийDunyo

Майкл Дуглас ўз юлдузини қабул қилди

'Майкл Дуглас ўз юлдузини қабул қилди 'ning rasmi

74 ёшли актёр Майкл Дуглас Голливуднинг “Шон-шуҳрат аллеяси”да ўз юлдузи табассум билан қабул қилиб олди, дея маълум қилди Ren.tv нашри.

Тантанали маросим 6 ноябрь куни бўлиб ўтди. Актрни қўллаб-қувватлаш учун рафиқаси Кэтрин Зета-Жонс ва отаси Кирк Дуглас ҳам ташриф буюрди.

Майкл Дуглас ўз карьерасини 70-йилларда бошлаган эди. У, айниқса, “Нил жавоҳири”, “Уолл-Стрит”, “Ўйин”, “Тошга ёзилган ишқ тарихи” каби фильмлари билан машҳурдир.

    Бошқа янгиликлар