АҚШ конгрессига илк бора мусулмон аёл сайланди, деб хабар берди NBC News нашри.
Келиб чиқиши сомалилик бўлган миннесоталик Илхон Умар штат округларидан биридаги дастлабки сайловларда ғолиб бўлганди. У ўз оиласи билан Сомалидан фуқаролик уруши бошлангандан кейин қочиб кетган. У АҚШга кўчиб ўтишдан олдин 4 йил Кениядаги қочқинлар лагерида яшаган.






