АҚШнинг Калифорния штатида оммавий ўрмон ёнғинлари рўй бермоқда, деб хабар қилмоқда 120.su нашри.
Ҳозирга қадар аланга 70 квадрат км. майдонни эгаллаб улгурган. Оловни тез тарқалишига эса эсаётган тинимсиз шамол сабаб бўлмоқда. Ёнғин аҳоли истиқомат қилувчи пунктларга ҳам хавф солаётгани туфайли ҳозирга қадар 10 мингга яқин одам эвакувация қилинди. Парадайс шаҳрида эса минглаб уйларнинг кули кўкка совурилган ва бир неча киши ҳалок бўлган. Ҳозирда аҳоли ўз уйларини тарк этишни бошлашган. Бу эса йўлларда тирбандлик ва тартибсизликларни юзага келтирмоқда.






