1

Самарқандда 6 яшар қиз укаси ётган бешикни ёқиб юборди

ЖАМИЯТ 11.11.2018, 18:22
Самарқандда 6 яшар қиз укаси ётган бешикни ёқиб юборди

2018 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1