АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари учун айбдорларни маълум қилди, дея хабар берди Gazeta.ru нашри.
Давлат раҳбари ёнғинлар учун штат раҳбариятини айбламоқда.
“Ҳар йили миллиард долларлар сарфланади, аммо одамлар ҳалок бўлишда давом этмоқда. Барчаси ресурслардан нооқилона фойдаланишда. Масалани зудлик билан ҳал этиш керак”, – дея таъкидлади Трамп.
8 ноябрь куни Калифорнияда бошланган ёнғин штат тарихидаги энг йирик ёнғин бўлди.






