АсосийDunyo

Макронга суиқасд уюштирилиши тафсилотлари маълум бўлди

'Макронга суиқасд уюштирилиши тафсилотлари маълум бўлди 'ning rasmi

Макронга суиқасд уюштирилиши тафсилотлари маълум бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Иккинчи жаҳон урушининг тугалланиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда пичоқ билан Франция президенти Эммануэль Макронга ҳужум қилмоқчи бўлганлар ўз айбларини бўйниларига олишди.

Олтинчи ноябрь куни Францияда суиқасдда шубҳаланиб, олти киши ҳибсга олинган эди. Уларнинг икки нафари қўйиб юборилган. Қолган тўрттаси айбларига иқрор бўлди.

Суиқасд ташаббускори собиқ тадбиркор 62 ёшли Жан-Пьер Б. бўлиб чиқди.


    Бошқа янгиликлар