"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар "Аякс"га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси ўйини олдидан рақиблари ва жамоадоши Лионель Месси борасида гапириб ўтди.
"Қийин ва муҳим ўйин бўлади. Биз ҳамиша ғалаба учун ўйнаймиз, аммо "Аякс" - ажойиб жамоа ҳисобланади. Уларни енгиш учун каттагини меҳнат қилишимизга тўғри келади.
Мен учун Месси - дунёнинг энг зўр футболчиси ҳисобланади. У билан ўйнаш - роҳатнинг ўзгинаси.
Луис Суарес ҳам зўрлардан бири. У ҳам жамоамизга ёрдам беришига ишонаман", дейди УЕФА расмий сайти.
Манба: www.sport-express.ru