«GM Uzbekistan» АЖ томонидан «AS Qashqadaryo Servis» дилерлик маркази автомобиль савдоси бўйича сайёр текширувдан ўтказилганда автосалон фаолиятини ташкиллаштиришда ҳамда мижозлар билан ишлашда кўплаб қонунбузарлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Хусусан:
- автомобиль савдосида тизимли ишлар йўлга қўйилмагани;
- электрон аризаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олишда ўрнатилган тартибларга риоя қилмаганлик, хусусан рўйхатга қўйишда рад жавоби берилганлик;
- мижозларга ўз вақтида ва зарурий маълумотлар берилмаганлик;
- автомобилларга шартнома тузишда навбатга риоя қилинмаганлик;
- мижозни огоҳлантирмасдан аризаларни бекор қилиш;
- мижозлар учун қулай шароитлар мавжуд эмаслиги;
- ходимлар фаолиятида коррупция аломатларининг мавжудлиги, шунингдек мижозларсиз бир қатор шартномалар расмийлаштирилганлик ҳолатлари.
Текширув натижасида «AS Qashqadaryo Servis» ДК раҳбари лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига янги раҳбар – Ҳамроев Шуҳрат Зокирович тайинланган. Унинг зиммасига мавжуд хатоликларни тўғрилаш, дилерлик маркази фаолиятини сифат ва хизмат жиҳатдан янги даражага кўтариш топширилган. Ш.Ҳамроев бундан аввал Қашқадарё вилояти ёқилғи-энергетика савдоси мажмуасида фаолият юритган.
Текширув натижасида аниқланган ҳужжатлар Қашақадарё вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига экспертиза учун топширилди.






