Яманнинг Худайда порт шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва исёнчи хусийлар ўртасида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 га етди, деб маълум қилди РИА Новости нашри.
Маълумотларга кўра, шаҳар устидан назорат учун кураш 11 ноябрь куни бошланган. Тўқнашувлар аҳоли истиқомат қилувчи пунктларда давом этмоқда. Жанг майдонига айланиб бораётган шаҳарда 600 минг киши оғир аҳволда. Уларга ёрдам кўрсатиш учун ёрдам гуруҳлари жўнатилмоқда.






