Европа Иттифоқининг Brexit музокарачиси Мишель Барненинг маълум қилишича, барча саъй-ҳаракатларга қарамай, Лондон билан битим имзоланмаган, дея маълум қилмоқда Рентв.ру нашри.
Бу ҳақда Барне Брюсселда ЕИга аъзо 27 та давлатнинг бош вазирлари иштирокидаги йиғилшада хабар қилди. Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича музокаралар «охирги босқичда» турибди. Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати «осонини эмас, балки тўғри танловни» амалга ошириши зарур.
– Brexitга қарамай, Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик даражасида сақланиб қолади, – дейди Британия Бош вазири.






