АсосийJamiyat

15 кундан кейин Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади

'15 кундан кейин Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади'ning rasmi

ЎзА интернет тезлигининг 10 баробар оширилиши билан боғлиқ савол билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилган.

Вазирлик интернет тезлиги масаласи билан “Ўзбектелеком” АК шуғулланишини билдирган.

“Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг жавоб беришича, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан Президент айтганидек, 10 баробарга оширилади. Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар