Россиялик аралаш усуллар жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Африкада хайрия ишларида бош-қош бўлди, деб хабар қилди News.day.az нашри.
“Болалигимдан Африкадаги ночорларга ёрдам беришим учун Аллоҳ менга имкон беришини сўрардим. Шукрки, Яратганга дуоларим етиб борди. Иншооллоҳ, тахминан тўрт ойдан сўнг бу ерга келиб, режалаштирган лойиҳаларимизни амалга оширамиз”, – дейди спортчи ўзининг Инстаграмм саҳифасида.






