АсосийDunyo

Исроил аҳолиси Ҳамас гуруҳи билан сулҳ тузишга қарши

'Исроил аҳолиси Ҳамас гуруҳи билан сулҳ тузишга қарши 'ning rasmi

Исроилнинг Ғазо секторига яқин бўлган Сдерот ва Ашкелон шаҳарларида маҳаллий аҳоли вакиллари Ҳамас гуруҳи билан сулҳ тузишга қарши норозиликлар ўтказишмоқда, деб хабар қилди Ntv.ru нашри.

Одамлар Ҳамас билан ҳар қандай келишувга эришиш хато эканини таъкидлашмоқда. Мазкур шаҳарлар мунтазам равишда Фаластин жангарилари томонидан ракета ва охак бомбардимонлари остидадир.

– Ашкелонда яшаш жуда оғир бўлиб қолган. Ҳар сонияда ракета келиб тушиши хавфи бор. Болаларимиз ҳам қўрқиб яшамоқда, – дейди аҳоли вакилларидан бири.

    Бошқа янгиликлар