1

Жиззахда ҳокимлик биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 09:56
Жиззахда ҳокимлик биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

МИБ Жиззах шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан шаҳарнинг Сайилжойи маҳалласи, Шароф Рашидов шоҳкўчасида жойлашган Жиззах вилоят ҳокимлик уйидан фойдаланиш бошқармасига тегишли бино кўздан кечирилди.

Ушбу жараёнда мазкур бошқарма раҳбари Ф.У. бино томонидан истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичини сунъий равишда тўхтатиш мақсадида ток трансформаторларига келган уч дона симни узиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида электр таъминоти корхонаси манфаатига 122 миллион 845 минг сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланди.

Мансабдор шахс ушбу ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисмидаги жиноятни содир этган.

Бошқарма раҳбари қилган ишидан пушаймон эканлигини билдириб, 30 кунлик муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплагани ҳамда жиноят оқибатларини бартараф этганлиги учун жиноят иши қўзғатишлик рад этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1