1

Агентлик кубогида 24 жамоа қатнашади

ЖАМИЯТ 20.11.2018, 14:55
Агентлик кубогида 24 жамоа қатнашади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги учун мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни мусбоақада иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди. Шу кунга қадар мусобақада қатнашиш учун 24та жамоа ариза тақдим этди. Улар орасида нашриётлар кўпчиликни ташкил этаётганлиги эътиборга молик.

2018 йил 19 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасида жамоалар 6 та гуруҳга тақсимланди.

“А” - гуруҳи

“Халқ сўзи” газетаси

Zoʻr TV

Ғафур Ғулом нашриёти

Ўзбекистон миллий энциклопедияси

“В” - гуруҳи

“Ўзбекистон” нашриёти

Uzreport телеканали

Чўлпон нашриёти

“Ёшлар овози” газетаси

“С” - гуруҳи

“Шарқ” НМАК

“Турон 24” ахборот агентлиги

“Тасвир” нашриёти

Тошкент вилояти матбуот бошқармаси

“D” - гуруҳи

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

“Ўқитувчи” нашриёти

“Мовароуннаҳр” нашриёти

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

“Е” - гуруҳи

Республика мониторинг маркази

“Маҳалла” газетаси

Ўзбекистон миллий кутубхонаси

www.kun.uz сайти

“Ғ” - гуруҳи

“Маърифат” газетаси

“Маданият ва маърифат” телеканали

“Нуроний” ноширлик уйи

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси.

Низомга кўра ўз гуруҳларининг ғолиблари ҳамда 2-ўрин соҳиблари орасида энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа плей-офф босқичида курашни давом эттиришади. Ўйинлар жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассосиацияси сунъий қопламали майдонларида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1