1

«Жигули»ни олиб қочган мактаб ўқувчилари «Нексия»га тўқнаш келди

ЖИНОЯТ 20.11.2018, 20:22
«Жигули»ни олиб қочган мактаб ўқувчилари «Нексия»га тўқнаш келди

Шу йилнинг 19 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи М.Т. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 22:00ларда номаълум шахс Қ.Отамирзаев кўчасида жойлашган сартарошхона олдида қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-2103» русумли автомашинани ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, қидирув ва суриштирув ишлари натижасида номаълум шахс автомашинани Наманган шаҳридаги «Фазо» чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу ерда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган Х.Қ.га тегишли «Нексия» русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган ва автомашинани воқеа жойида қолдириб, ўзи у ердан яширинганлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 15-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчилари М.М. ва Ж.С.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзастдан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1