АсосийJamiyat

Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланди

'Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланди'ning rasmi

2018 йил 20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Д.У. (аёл) уйида қўлбола иситиш печига уланган табиий газни ёқиб назоратсиз қолдирган.

Оқибатда газ ўчиб қолиб, ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, қизи ва уйида меҳмонда бўлган 4 нафар қариндошлари заҳарланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига рухсат берилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар