1

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этишади

СПОРТ 22.10.2014, 15:55
ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этишади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари ноябрь ойида Халқаро турнирда иштирок этишади.
Саудий Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида 13-19 ноябрь кунлари терма жамоалар иштирокида халқаро турнир ўтказилади. Мазкур турнирда мезбон - Саудия Арабистонидан ташқари Қатар, Баҳрайн ва Яман терма жамоалари иштирок этишади. Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси дастлаб, 13 ноябрь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйнашса, 16 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Турнирнинг сўнгги ўйинида эса, Саудия Арабистон Яман терма жамоаси билан куч синашади.
ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб КХДР терма жамоаси ҳам 12-18 ноябрь кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур турнир давомида КХДР терма жамоаси Гонконг (12 ноябрь), Гуам (15 ноябрь), ҳамда Хитой Тайпейи (18 ноябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Маълумот ўрнида, КХДР миллий терма жамоаси мазкур турнирдаги иштирокидан олдин 31октябрь куни Кувайт, 6 ноябрь куни эса, Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси эса ноябрь ойида ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, 14 ноябрь куни Хитойнинг Нанчанг шаҳрида Янги Зеландия терма жамоаси меҳмон бўлса, 18 ноябрь куни Гондурас терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон айнан КХДРга қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 10 январь куни ўтказилади. Мазкур икки терма жамоадан ташқари «B» гуруҳида Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этадилар.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1