1

Ёшлар медиа форумида 2019 йилда амалга ошириладиган энг муҳим янгиликлар эълон қилинди

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 09:57
Ёшлар медиа форумида 2019 йилда амалга ошириладиган энг муҳим янгиликлар эълон қилинди

«Зарафшон» концерт залида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташкил этилганлигининг 15 йиллиги кенг нишонланди.

Мазкур кун муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ёшлар медиа форуми ташкил этилди.

Мазкур форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев, ЎзEОАВМА Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев, «Водий садоси» радиостанцияси бош муҳаррири Феруза Абдураҳмоновалар спикер сифатида иштирок этиб, бугунги кун журналистикаси борасида ўз фикрларини билдиришди.

Айниқса, 2019-йилда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ёшларнинг ижодий фаолияти учун кўплаб имкониятлар эшигини очаётганидан дарак берди.

Хусусан, 2019-йилда ҳар бир ҳудудда ёшлар медиа марказлари ташкил этилиши ҳудудлардаги ёшларнинг журналистик қобилиятларини рўёбга чиқариш учун минбар эканлиги таъкидланди.

Энг асосий хушхабар видеороликда намойиш этилди. Унга кўра, журналистика соҳасида фаолият юритаётган ёш журналистлар учун журналистлар стипендияси танлови эълон қилинди. Танловда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Журналистика факультетларида ўқиётган талаба-журналистлар ОТМ ректор ва декани тавсияномасига биноан иштирок этишлари мумкин. Ҳар йили энг фаол деб топилган журналистларнинг 8 нафари Ёш журналистлар стипендияси соҳиби сифатида эълон қилинади.

Тадбир якунида ёшларга оид давлат сиёсатини кенг тарғиб қилиш, ёшлар ҳаётини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистлар: «Ўзбекистон 24» телеканалидан Ҳулкар Бўриева, Муслима Омонқулова, «Ёшлар» телеканалидан Тўлқин Алибеков, «Менинг юртим»телеканалидан Сарвар Баҳодиров, Ҳуснора Саъдуллаева ва «Севимли»телеканалидан Камрон Алимқулов, Шарофат Маҳмудова, «Зўр ТВ» телеканалидан Жаҳонгир Хўжаев, «УзРепорт ТВ»дан Гулноза Ҳусанова, ЎзEОАВМА Радио Ахборот маркази ходими Нигора Хўжаева, «Рухсор» радиосидан Зиёвуддин Ҳакимов, Анҳор.уз мухбири Лобар Исламова, Кун.уз сайтидан Мақсуд Асқаров ҳамда Мулоқот ТВ” мухбири Одил Хўжаев, «Жиззах ТВ» вакили Набижон Эргашев, «С-Иқбол»дан Хайрулло Қуронбоев, «Элликқалъа ТВ» ходими Тамара Жуманиёзова,«Насаф ТВ»дан эса Дилноза Мамадалиева «Ишонч ТВ» дан Элёр Гўрўғлиевлар тақдирланишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1