1

ИИББ: Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган ёлғон ва ваҳимали хабарларга ишонманг

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 15:03
ИИББ: Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган ёлғон ва ваҳимали хабарларга ишонманг

Сиз fake-news, яъни ёлғон хабар нима эканини биласизми? Бу ёлғон ва тасдиғини топмаган хабарлар.

Бундай ёлғон хабарлар муаллифлари сизнинг диққат эътиборингизни ўзига жалб қилиш ҳаяжонингизни қозониш ва вақтингизни ёлғон муаммони муҳокама қилиш ва уни ўз танишлариннгиз орасида тарқатишни – ўзларига мақсад қилиб олган.

Мана бу скриншотта кўриб турган хабарингиз – айнан шундай хабарлардан. Агар менга шунақа хабар жўнатишса мен уни дарҳол ИИББга йўллайман. Уларнинг матбуот хизмати жуда яхши ишлайди.

Пример ложной новости

ИИББ хабарига кўра, охирги вақтларда юқоридаги хабарда кўрсатилган Учтепа туман ИИББига ҳеч ким мурожаат қилмаган. Яъни “мен ҳозир ИИБга кетаяпман” деб ёзган ушбу хабар муаллифи аслида ҳеч қаерга бормаган.

Ушбу хабар фақат бир мақсад йўлида – ижтимоий тармоқлардаги бирор саҳифани тарғиб қилиш, кўп сонли изоҳлар ҳисобидан сайт рейтингини оширишга қаратилган бўлган.

Ана шундай ёлғон, ваҳимали хабарлардан сақланиш учун қуйидагиларга амал қилинг:

  1. Ҳар қандай маълумотни қайта-қайта текширинг.
  2. Нотаниш одамлар чоп этган текширилмаган маълумотларни тарқатманг.
  3. Ёрдам сўраш мақсадида бирор телефон рақами кўрсатилган бўлса, унга телефон қилиб ростдан ҳам ёрдам керакми йўқми - аниқланг.
  4. Агар йўқолиб қолган бола ҳақида маълумот расми билан берилган бўлса уни Яндекс ёки Google‘нинг орқали текширинг.
  5. Агар ёрдам пули йиғиш мақсадида банк картаси номери кўрсатилган бўлса уни ҳам Яндекс ёки Google орқали текширинг.
  6. Келтирилган ҳар қандай матнни – антиплагиат онлайн хизматлари орқали текширинг. Масалан Advego.ru ёки Text.ru сайтлари орқали. У ерда сиз айнан ушбу матн олдин бирор сайтларда ишлатилганми йўқми билиб олишингиз мумкин.
  7. Пост муаллифига аниқ саволлар беринг, кимга мурожаат қилишгани, қандай натижа бўлгани ҳақида. Агар улар ўйлаб-ўйлаб, ноаниқ жавоб қайтарса – демак бу ёлғон хабар бўлиши эҳтимоли катта.

Хуллас, бирор хабарни муҳокама қилишдан олдин – уни ҳақиқийлигини текшириб кўринг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1