1

Оқдарёдаги корхона ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 15:17
Оқдарёдаги корхона ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Уроқовга тегишли савдо ишлаб чиқариш корхонасига қарашли ошхонасида текширишда ноқонуний ҳолат аниқланди.

Бу ерда электр энергияси фойдаланиш талабларини қўпол равишда бузиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига 3 дона ҳар бирининг қуввати
1,2 кВтдан бўлган музлатгич, 1 дона қуввати 1,5 кВтли гўшт қиймалагич, 1 дона 2 кВтли ток печка, 1 дона 1,2 кВтли тефал, 4 дона 200 вттли лампочка, 26 та қуввати 0,6 кВт бўлган розетка, 4 дона 3 кВт қувватли кондиционер, 1 дона 1,2 кВтли қуритиш қурилмаси, 1 дона 2 кВтли микротўлқинли печ, 5 дона 0,5 кВтли совутгич, 1 дона 1,2 кВтли сув насоси жами қуввати 30,6 бўлган электр ускуналар орқали 874 кун давомида электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган.

Б.Уроқовнинг қонунга хилоф ҳаракати натижасида Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 221 млн. 960 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Оқдарё туман бўлими томонидан фуқаро Б.Уроқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1