1

Ўзбекистонда Халқаро модалар академияси билан ҳамкорликда факультет ташкил этилади

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 15:30
Ўзбекистонда Халқаро модалар академияси билан ҳамкорликда факультет ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Париждаги Халқаро модалар академияси Президенти Жан-Филлип Ваклюэр раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан қабулни амалга ошириш режалаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1