1

Мамлакатимиздаги телерадио пешқадамларини вақт белгилайди

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 16:06
Мамлакатимиздаги телерадио пешқадамларини вақт белгилайди

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ҳар йили анаъанавий тарзда ўтказиладиган “Озод юрт тўлқинлари” медиа фестивали мамлакатимиздаги энг яхши нодавлат телерадиокомпанияларни аниқлади. Ушбу фестивал ЎзЭОАВМА 15 йиллиги билан ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди.

“Озод юрт тўлқинлари” медиа фестивали телевидение ва радио соҳасида эришган ютуқлари,мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бериладиган мукофотдир.

Бу йил мукофот 12 та теле-радиостанция учун қуйидаги номинациялар бўйича берилди:

“Инновацион ёндашув учун”:

- Ўзбекистонда замонавий медиа макон тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда теледастурларни тайёрлашда юқори ривожланган рақамли технологиялар воситасида инновацион ва креатив ёндашув учун – “Зўр-ТВ”;

- Аҳолини, хусусан ёшлар аудиториясини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар билан таништиришда инновацион ва креатив ёндашув учун “Ўзбегим таронаси” радиостанцияси;

“Оилавий қадриятлар доим трендда” ғоясини илгари сургани учун:

- Жамиятимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасини кенг ёритишдаги фаол иштироки учун “Севимли” телеканали;

- Мамлакатимизда оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш орқали оилавий қадриятларни тарғиб этишдаги фаоллиги учун “Ориат ФМ”;

“Тезкор, аниқ, батафсил” ахборот тарқатгани учун:

- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятимизда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни, Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни фаол ёритгани учун “УзРепорт-ТВ”;

- Ўзбекистонда турли жабҳаларда юз бераётган янгиланишлар, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий-сиёсий майдонидаги нуфузини оширишга қаратилган ахборот дастурларини тайёрлашдаги фаоллиги учун “Пойтахт” радиостанцияси;

“Марказда ёшлар” ғоясини тарғиб этганлиги учун

- Ўзбекистонда ёшлар аудиторияси учун сифатли медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини ёритишдаги фаоллиги, ёшларнинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнини тарғиб этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлагани учун “Менинг юртим” телеканали;

- Ёшлар аудиториясини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар билан таништиришда инновацион ва креатив ёндашуви, ёшларга оид давлат сиёсатини ёритишдаги фаоллиги ҳамда ёшларнинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнини тарғиб этишда қўшган ҳиссаси учун “Нукус ФМ” радиостанцияси;

“Ҳудудда етакчи” оммавий ахборот воситаси бўлганлиги учун:

- Ўзбекистонда барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни, ҳудудларда олиб борилаётган янгиланишларни кенг ёритгани ҳамда телетомошабинлар аудиторияси билан фаол интерактив алоқаларни таъминлагани учун Бухоро вилоятининг “Истиқлол” телеканали;

- Юртимизда юз бераётган янгиланишлар, амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларни ёритгани ҳамда радиотингловчилар аудиторияси билан фаол интерактив алоқаларни таъминлагани учун Фарғона вилоятининг “Рухсор ФМ” телеканали;

“Ўзбекистон электрон оммавий воситалари миллий ассоциациясининг энг яхши медиа лойиҳалари” тарғиботи учун:

- Хорижий жамоатчиликни ҳамда мамлакатимиз аҳолисини, айниқса, ёшларни ўзбек халқининг бебаҳо маънавий бойлиги билан кенг таништириш, буюк ўзбек олимларининг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, чет эллардаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси яратиш ҳамда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада оширишдаги ҳиссаси учун “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” медиа лойиҳаси;

- Ёшларни оммавий ахборот воситалари соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг касбий маҳоратларини ошириш, нодавлат телерадиостанциялар учун малакали кадрлар заҳирасини яратиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш йўналишидаги ҳиссаси учун “Ёшлар студияси” лойиҳаси тақдирланди.

Бу йил ЎзЭОАВМА Экспертлар Кенгаши “Озод юрт тўқинлари” медиа-фестивали ғолибларини аниқлашда “Kantar TNS” телеэшиттиришлари бўйича олиб борган тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олди, дейди ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов. – Бу эса ўз навбатида мамлакат телевидение индустрияси ва миллий реклама бозори учун муҳим янгилик. Ноябрь ойининг биринчи ярмидаги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Зўр-ТВ”, “Севимли-ТВ”, “Менинг юртим” нодавлат телеканаллари томошабинлар томонидан энг кўп кўрилган каналлар сифатида етакчилик қилди. Янгилик ва ахборот сегментида эса ЎзЭОАВМАнинг “Замон” ахборот-таҳлилий дастури ҳамда “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастурлари юқорилади.

Фестивал давомида бир қатор журналистлар ва техник ходимлар ассоциация ҳамкорлари, жумладан, Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1