Навоийлик тадбиркор дилер бўламан деб 300 миллионга чув тушди

ЖИНОЯТ 23.11.2018, 16:06
Навоийлик тадбиркор дилер бўламан деб 300 миллионга чув тушди

21 ноябрь куни Навоий шаҳрининг Спитамен кўчасида яшовчи Ш.И. ИИБга мурожаат қилган.

Унда мурожаатчи 2017 йил июль ойида Кармана туманида яшовчи А.А. унга вилоят бўйича яхна ичимлигининг диллерлигини олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 300 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай юрганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида А.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1