«Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти раиси Шарифжон Турсунов лавозимидан бўшатилди.
Шарифжон Турсуновни нима сабабдан ишдан олингани маълум эмас. «Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ», - дейди жамиятининг матбуот котиби Л.Собирова.
Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.
Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди.






