“Барселона” ҳамда Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдино мол-мулкининг бир қисмидан айрилди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Гап шундаки, спортчи ноқонуний равишда қурилиш ўтказиб, Бразилия ғазнаси ва солиғидан қарз бўлиб қолган ва қарзни ёпишдан қочиб юрган. Қарз миқдори 8,5 миллон Бразилия риали.
Ҳозирда собиқ футболчининг ҳисобида бор-йўғи 6 евро қолган.






