“Ўзтелеком” Ўзбекистон президентининг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш ва уланиш тезлигини ошириш тўғрисидаги топшириқларини бажариш бўйича ҳисоботини тақдим этади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилди. 2020 йилга келиб уланиш тезлиги МДҲ давлатлари даражасигача кўтариш мақсад қилиб қўйилган.
Ўтган 10 ой мобайнида "Ўзбектелеком" АКда зарур бўлган яхшиланишлар тизимли таҳлил қилинди, керакли қурилмалар сотиб олинди, дастур-жадвал ишлаб чиқилиб, ташқи канал ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва операторлар, провайдерлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
“Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади, чунки барча томонларнинг ҳамкорлигисиз инновацион ривожланиш ҳақида сўзлаш мумкин эмас”, - дейилган хабарда.
Компания томонидан телеграм-бот ишга туширилди, бу ерда Компанияга бажарган ишлар ҳақида ҳар қандай савол бериш мумкин. Энг яхши саволлар муаллифлари ушбу тадбирга таклиф этилади.






