АсосийJamiyat

ТАТУнинг Қарши филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик қилади

'ТАТУнинг Қарши филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали вакиллари Белоруссия давлат технология университетига ташриф буюрди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, юртимиз вакиллари Белоруссия давлат технология университетининг кафедра ва бўлимлари, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишгач иккала университет раҳбарларининг мулоқоти ташкил этилди.

Мулоқот давомида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилиб, таълим дастурларини ташкил қиладиган моделлар кўриб чиқилди ҳамда икки университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш бўйича мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди

photo5469756163194202546.jpg

    Бошқа янгиликлар