Польшада олимлар бундан 200 миллион йил аввал яшаган жониворнинг бош суяги устида тадқиқот олиб боришди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Илмий изланишлардан сўнг, энди мазкур экспонат кенг омма учун кўргазмага қўйилади. Жониворнинг катталиги тахминан филникига тенг бўлган. Бу сутэмизувчилар туркумига кирувчи дицинодонтнинг бош суяги устида олимлар 11 йил изланиш олиб борган.






