Грузиянинг бешинчи президенти инаугурациясидан сўнг мамлакатда янги Конституция кучга киради, дея хабар қилди Грузия Online нашри.
Ушбу Конституция 11 боб, 78 та моддадан иборат бўлиб, бир томондан, инсон ҳуқуқлари стандартларини белгилайди, бошқа томондан эса ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ваколатни ўрнатиб беради.
Парламент томонидан тасдиқланган Конституцияга кўра, ижтимоий адолат ва тенглик тикланади, жинси, келиб чиқишидан қатъий назар ирқий камситилишлар йўққа чиқарилади.
Шунингдек, мамлакатнинг янги қомусида бошқа кўплаб масалалар ўз ечимини топган.






