1

​ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди, ҳозирда уни аҳволи қандай? (видео)

ЖАМИЯТ 29.11.2018, 12:25
Теглар: Видео
​ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди, ҳозирда уни аҳволи қандай? (видео)

Ижтимоий тармоқларда яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевнинг яна пичоқлангани ҳақидаги хабарлар ва видео тарқалди.

Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати билан боғландик...

Спортчи “Тошкент” савдо марказига туташган бинода пичоқлаб кетилган

— Спортчи 26 ноябрь куни тахминан соат 14.30 ларда Тошкент шаҳридаги “Тошкент” савдо маркази (собиқ Turkuaz)га туташган бинода пичоқлаб кетилган. Айни вақтда бу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган. Айни вақтда спортчи Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасига жойлаштирилган. Спортчига ҳужум қилган шахснинг кимлиги ҳали аниқланганича йўқ. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-модда-си (Безорилик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Спортчининг аҳволи қандайлигини билиш мақсадида Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасига йўл олдик.

"Бемор олиб келинганда аҳволи ўрта оғир эди"

Иззатилла ҲАКИМОВ, Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси Хирургия бўйича масъул:

— Спортчи Мурод Хонтўраев 26 ноябрь куни соат 15.00 лар атрофида кўплаб кесилиб, санчилган жароҳатлар билан қабул бўлимига олиб келинди. Жароҳатларнинг асосий қисми қўл, оёқ, курак соҳаларида. Бош қисмида ҳам жароҳат бор эди. Бемор олиб келинганда аҳволи ўрта оғир эди. Бемор дарҳол жарроҳлик хонасига ётқизилди. Микрохирурглар билан биргаликдаги жарроҳлик ама-лиёти давомийлиги 1 соатдан ошди. Жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишлов берилди. Танада чуқур кирган жароҳатлар йўқ. Шу боис жарроҳлик амалиёти маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва седатация воситалар орқали амалга оширилди. Бош мия МСКТ текширувидан ўтказилганда, жиддий жароҳатлар йўқлиги маълум бўлди. Бироқ бош мия чайқалиш ҳолати кузатилган. Ҳозирда аҳволи меъёрда, ҳуши ўзида.

Маълумот учун: Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Спортчи Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июн ойида ҳам Хонтўраев пичоқдан жароҳатланиб, шифохонага ётқазилади ва келаси кун Тошкент Ички ишлар бошқармаси спортчи ва бир неча шахсни «жамоат жойида ножўя ҳаракат қилиш» айби билан қўлга олади.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Хонтўраевга жиноят кодексининг 62-моддаси асосида энг кам ойлик иш хақининг 94 баравари миқдорида жарима тайинланганди ва кафолат хати, шунингдек, хулқи устидан назорат олиб борилиши шарти билан суд залида қамоқдан озод қилинганди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1