АсосийJamiyat

Тошкентда АДЖУ университети ташкил этилади

'Тошкентда АДЖУ университети ташкил этилади'ning rasmi

Ўзаро дўстона алоқаларнинг натижаси ўлароқ Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг Аджу университети ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Жаҳон меҳнат бозоридаги талабларни инобатга олган ҳолда ташкил этилаётган бу университетда қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолияти амалга оширилади.

Университетга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилиниши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар