АсосийJamiyat

Президент қарори: Сув таъминоти ва канализация тизими ривожлантирилади

' Президент қарори: Сув таъминоти ва канализация тизими ривожлантирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан сув таъминоти ва канализация тизимларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 2019 йил 1 январгача 2020-2024 йилларда Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

“Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш муддати 2019 йил 30 июнга қадар узайтирилди.

Ўзбекистоннинг резидентлари бўлмаган юридик шахслар қуйидаги лойиҳалар доирасида олинадиган фойда солиғидан озод этилади:

  • “Навоий ва Бухоро вилоятлари туман марказларини туташтирган ҳолда Дамхўжа ҳудудлараро сув қувурини модернизация қилиш. Термиз шаҳрининг канализация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси;
  • “Қўқон ва Андижон шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация тизимини ҳамда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Риштон тумани марказининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси.

Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик суви” жамғармаси Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига айлантирилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 2019 йил 1 апрелгача Андижон, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматининг грантлари иштирокида амалга оширилган тажриба лойиҳалариасосида сув таъминоти ва канализация объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг тажрибадан ўтказилган ушбу шаклларини бошқа қишлоқ аҳоли пунктларида ҳам татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

2019 йил 1 июлгача Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Канализация хизматлари учун тарифларга миқдори ҳудудий ҳокимликлар томонидан тасдиқланадиган махсус устама пули белгиланади ва мамлакатнинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) “Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУКнинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар