Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди.
Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Ҳисобот шакли жами маълумотлар киритилиши лозим бўлган 25 та устунлар йиғиндисидан иборат.
Ҳисоботда диний ташкилотнинг реквизитлари, раҳбар ходимлар ҳақидаги, диний ташкилот аъзо бўлган халқаро, чет эл ва маҳаллий ташкилотлар бўйича маълумотлар ҳамда ҳисобот даврида тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар бўйича маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Шунингдек, ҳисоботда диний ташкилот фаолиятида вужудга келган муаммолар ҳамда унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ҳам қайд этилади.






