Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи С.У. (исмли аёл) уйини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, чўғларини ётоқхонасига олиб кириши оқибатида ўзи ва 3 нафар фарзандлари ис газидан заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шу куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Н.Ю. (исмли аёл) уйида иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида, иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 3 нафар фарзандлари заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи уй бекаси Ф.А.(исмли аёл) уйида иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Жиззах шаҳрининг "Қалия" маҳалласида яшовчи Б.К. уйида табиий газни чала ёниши оқибатида, газ исидан заҳарланган.
Шунингдек, шу куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи О.Н.ни уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва турмуш ўртоғи Д.Д. ҳамда ўғли газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






