1

Вояга етмаган муштумзўрлар

ЖИНОЯТ 06.12.2018, 09:17
Вояга етмаган муштумзўрлар

Вояга етмаган Б.Ю ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ қўлга киритиш мақсадида, 2018 йил 11 июль куни таҳминан соат 17:00 ларда Фарғона шаҳар Янги аср кўчасида жойлашган “Глобус” номли савдо дўкони олдида, вояга етмаган Д.Ани учратиб қолиб, ундан ёнида бўлган уяли телефон аппаратини беришликни талаб қилиб, Д.Адан рад жавобини эшитишганидан сўнг, унинг қўлида бўлган бир дона нархи 100.000 сўмлик “Миромакс” номли телефон аппаратини ва ушбу телефон аппаратига ўрнатилган бир дона нархи 50.000 сўмлик 4 ГБ хажмли “микрочип”ни очиқдан-очиқ талон-тарож қилишиб, Д.Ага нисбатан ҳаёт учун ҳавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, жабрланувчи Д.А вояга етмаган Б.Ю унинг мулкини талончилик йўли тортиб олишгани ҳақида акаси А.Ага айтиб чақирганида, Б.Ю жиноий шериклари К.Э ва С.Эларни чақириб, улар билан биргаликда А.А ва Н.Аларни ҳаёт учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, А.Анинг бошқарувидаги давлат рақами 40Р620РА бўлган “Опел” русумли автомашинасида бўлган, бир дона нархи 250.000 сўмлик “Dexp” русумли телефон аппарати, бир дона нархи 500.000 сўмлик “Iphone 5” русумли телефон аппарати ва Н.Ага тегишли бўлган бир дона нархи 1.800.000 сўмлик“Red Mi 4 pro” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишган. Сўнгра жиноий йўл билан қўлга киритилган “Red Mi 4 pro” русумли телефон аппаратини жиноий йўл билан қўлга киритилганлигини айтмасдан фуқаро М.Ҳга 240.000 сўмга сотиб юборишиб, пулларни ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборишган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2018 йил 15 ноябрдаги ҳукми билан судланувчи К.Эга 166-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида 3 йил 1 ой озодлидкан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи Б.Юга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Уларга нисбатан жазо тайинлашда Ёшлар Иттифоқи ва судланувчилар яшайдиган МФЙ томонидан берилган кафиллик хатлари инобатга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1