1

Тўрт йилдан буён Русланни енгадиган полвон йўқ

СПОРТ 27.10.2014, 13:20
Тўрт йилдан буён Русланни енгадиган полвон йўқ

Владикавказда (Россия) ўтказилган кураш бўйича нуфузли мусобақа якунланди.

Турнирда 65 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Плиев ҳал қилувчи баҳсда доғистонлик Рустам Аҳмедовни мағлуб этиб, мазкур турнирда кетма-кет тўртинчи бор олтин медалга эга чиқди.

Айни вақтда Россиянинг Красноярск шаҳрида уч карра олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев мукофоти учун ёшлар ўртасида турнир ҳам ўз ниҳясига етди. Унда иштирок этган ҳамюртлармиз 2 та кумуш ва 4 бронза медалларини қўлга киритишди.

Кумуш медалларга Серик Бакитжанов (100 кг.) ва Ҳасан Раҳимов эгалик қилган бўлса, Муҳаммадали Обижонов (42 кг), Рустам Жўраев (46 кг), Шерзод Шамсутдинов (46 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (100 кг) бронза медаллари билан тақдирланди.

SPORTS.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1