1

ЖАРда босқинчилар терма жамоа посбонини ўлдириб кетишди

СПОРТ 27.10.2014, 14:07
ЖАРда босқинчилар терма жамоа посбонини ўлдириб кетишди

Жанубий Африка футбол бўйича терма жамоаси дарвозабони ва сардори Сензо Мейива босқинчилардан дўстини ҳимоя қиламан деб ҳалок бўлган. 27 ёшли Мейива номаълум шахслар томонидан Йоханнесбургдан узоқ бўлмаган жойда отиб кетилган. Спортчини касалхонага етказишган, бироқ у ҳаётдан кўз юмган.

Фожеа футболчининг дўсти актриса ва қўшиқчи Келли Кхумалонинг уйида содир бўлган. "Икки эркак уйга бостириб киради ва мобил телефонларни, пул ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни сўрайди. Сензо босқинчилардан бири қурол ўқталган Келлини ҳимоя қилишга уринган”, дейди полиция вакили.

Босқинчилар уч киши бўлган, икки нафари уйга кирган ва бири кўчада кутиб турган.

ЖАР ҳуқуқ-тартибот идоралари қотилларни топишда ёрдам кўрсатган учун мукофот эълон қилган. Мукофот миқдори тахминан 13 минг доллларни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1