1

Дастлабки баҳсдаёқ мағлуб бўлдик

СПОРТ 27.10.2014, 14:37
Дастлабки баҳсдаёқ мағлуб бўлдик
АҚШнинг Майами шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Беллашувларнинг сўнгги кунида терма жамоалар ўртасида дунё биринчилигининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. 
"А" гуруҳидан ўрин олган терма жамоамиз дастлабки баҳсда грузиялик рақибларига қарши татамига чиқишди ва имкониятни бой беришди. Грузинлар чорак финалда Австрия терма жамоасига ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ярим финалда Россия терма жамоасини ҳам доғда қолдиган ҳолда финал йўлланмасига эга чиқишди. 
Финал баҳсининг иккинчи иштирокчиси эса дзюдо ватани полвонлари, Япония терма жамоаси бўлди. Муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда кунчиқар юрт вакилларининг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса Россия ва Жанубий Корея терма жамоасига насиб этди.
sports.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1