1

Самарқандда фоҳишалик хизматини ташкил қилган "участковой" жазога тортилди (видео)

ЖИНОЯТ 25.12.2018, 16:57
Самарқандда фоҳишалик хизматини ташкил қилган "участковой" жазога тортилди (видео)

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Пастдарғом туманидаги профилактика инспектори 36 ёшли А.М.га ҳукм ўқилди.

Судланувчи жиноий шериклари, ўша туманда яшовчи аёл Д.П. билан тил бириктириб билан олдиндан тузилган режа асосида бировнинг номусига текканлик айбини қўйиш орқали фуқароларга таҳдид қилиб келган.

Шунингдек, фоҳишалар хизматидан фойдаланишга келганларни қўрқитиб, пулларини олган. Бу ишда уларга Д.нинг ўғли, келини ва қизи ёрдам берган.

Суд ҳукми билан собиқ профилактика инспектори А. М. тегишли моддалар билан 2 йилга ички ишлар тизимида ишлашдан маҳрум қилиниб, 11 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шерикларига ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1