1

Бекободда ота ва бола сабабсиз пичоқланди

ЖИНОЯТ 27.12.2018, 20:24
Бекободда ота ва бола сабабсиз пичоқланди

26 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Х.М., бирга яшовчи қариндоши Ҳ.Ю. ва қўшниси А.А.лар маст ҳолда Иқтидор кўчасидан ўтувчи темир йўл кесишмаси олдида ҳеч бир сабабсиз фуқаро Ж.Я.га пичоқ билан ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган отаси Ҳ.Я.нинг юз қисмига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада ота ва бола касалхонага ётқизилганлар. Кўрилган чоралар натижасида жароҳат етказган уч нафар шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1