АсосийSiyosat

Президент қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилди

'Президент қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда “Давлат активларини бошқариш маркази” ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Агентлик ўз ваколатларини мустақил равишда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Бош вазир ва Президентга бўйсунади ва ҳисобот беради.

Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

2019 йил 1 апрелдан хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши таркиби ва ижроия органи аъзоларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқлаш бекор қилинади.

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркиби давлат органлари билан келишилмасдан акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентликка Жўраев Нодир Савриддинович директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар