"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”га фармонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Эксперт кенгаши ташкил этиш белгиланди.
Фармонга кўра, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлашни амалга ошириш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилади.
Мазкур, Эксперт кенгаши таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошларни киритиш кўзда тутилган.
18.01.2019 05:35
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Эксперт кенгаши ташкил этилади






